Ссылки доступа

Қозоғистонда қозоқларни ҳақоратлаган маст эркак ҳибсга олинди


У қозоқларни "мамбетлар" деб атаган, Россия Қозоғистонни босиб олмагунча бу ерларда маданият бўлмаганини иддао қилган.   

Оқмўла вилоятида маст ҳолатда қозоқларни миллий мансублигига қараб ҳақоратлаган эркак қўлга олинди. Оқмўла вилояти полиция департаменти хабар беришича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Иш қайси модда бўйича тергов қилинаётгани хабарда айтилмаган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилган. Иш материаллари кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўриш учун судга юборилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода рус миллатига мансуб эркак беҳаё сўзлар билан қозоқларни ҳақорат қилиши акс этилган. У қозоқларни "мамбетлар" деб атаган, Россия Қозоғистонни босиб олмагунча бу ерларда маданият бўлмаганини иддао қилган.

Жамоатчилик ва журналистлар прокуратурадан бу видеога муносабат билдиришини сўраган.

"Мамбет" сўзи одатда рус шовинист миллатчилари томонидан қозоқларни ҳақорат қилиш учун ишлатилади. Гарчи Мамбет эркак исми ҳам мавжуд бўлсада, бу сўз одатда шаҳарларга оммавий кўчиб келишни бошлаган қишлоқ аҳолисига нисбатан қўлланилади.

XS
SM
MD
LG