Олмаотада руслар Қозоғистонни тарк этишини талаб қилган ва аввалроқ Гитлерни мақтаган аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда КазТАГ агентлиги хабар бермоқда.
Шаҳар полиция бошқармаси миллий мансублигига қараб ҳақоратлаш ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, бошқарма "ҳуқуқий баҳо бериладиган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари" ўрганиб чиқилишини қўшимча қилди.
Бу ҳолатга полиция эътиборини журналист Михаил Козачков қаратган. У аёлнинг русларни ҳақорат қилаётган видеоларини эълон қилди, уларда аёл русларни "бегона ўтлар" деб атаган ва русларсиз ҳаёт гўзал бўлишини таъкидлаган. У, шунингдек, Гитлерни "зўр одам", Иккинчи жаҳон уруши пайтида СССР учун жанг қилган қозоқларни эса "ватник" деб атади.
Козачковнинг сўзларига кўра, видео унга мурожаат боти орқали юборилган.
Полиция бошқармаси миллий мансублигига қараб ҳақоратлаш ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.