Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров яна ҳибсга олинди. Унинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати тасдиқлади.
Улан Жапаров 32 ёшда ва у президентнинг амакиваччаси Раҳимжон Жапаровнинг тўнғич ўғлидир.
Маҳаллий ОАВ ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Жапаровнинг жияни вилоятларнинг биридаги президентнинг ваколатли вакили лавозимига тайинланишга кўмаклашишга ваъда берган, бу учун 100 минг доллар пул олган, аммо ваъдасини бажармаган.
Улан Жапаров аввалроқ Қирғизистон ЖКнинг "Коррупция" моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган эди. Иш ИИВ тергов хизмати томонидан олиб борилган, у изоляторга тиқилган эди. Бироқ орадан бир оз вақт ўтгач, у озодликка чиқиб келган.