Қозоғистон президенти 5 июль куни "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни имзолади, у 60 кундан кейин кучга киради.
Жиноят кодексига одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга оид ўзгартишлар киритилмоқда. Шунингдек, "жинсий характердаги бошқа хизматлар," шу жумладан бундай хизматларни Интернет орқали реал вақт режимида тақдим этиш каби янги тушунчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда:
- шахсларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни жинсий характердаги бошқа хизматлар кўрсатишга жалб қилиш ва қўшмачилик қилиш;
- бу фаолиятга жалб этиш учун фоҳишабозлик ва жинсий характердаги бошқа хизматларни тарғиб қилиш ёки реклама қилиш;
- телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланган ҳолда фоҳишалик билан шуғулланиш, жинсий характердаги бошқа хизматлар кўрсатиш ва қўшмачилик қилиш учун жойлар ташкил этиш.
Ушбу ўзгартиришлар ташкилотчиларни Жиноят кодекси ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тортиш имконини беради.
Бундан ташқари, вояга етмаганлиги яққол кўриниб турган шахсдан фоҳишалик ёки бошқа жинсий характердаги хизмат олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.