Ссылки доступа

Қирғизистонда бандлик агентликлари устидан назоратни кучайтиришни талаб қилишмоқда


Жўқорғу Кенешда ташқи меҳнат миграция масаласи муҳокама қилинди.

Қирғизистон парламенти бандлик агентликлари устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда. Жўқорғу Кенешда меҳнат масаласи муҳокама қилинди, жумладан мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажармаган "Еврохантер" компанияси билан боғлиқ муаммолар тингланди.

Меҳнат вазирлиги компания лицензияси тўхтатган, фирма вакиллари мижозларга пулни қайтариш ниятида эканликларини маълум қилмоқда.

"Еврохантер" билан жами 3900 киши шартнома тузган, аммо уларнинг фақат 100 нафари ишга юборилган.

Аввалроқ, "Еврохантер" билан шартнома тузган айрим фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилгани, бироқ жавоб ололмаганини маълум қилганди. Улар интернетда эълон қилинган мурожаатда ДХҚ раиси Қамчибек Ташиевдан бу масалага эътибор қаратишини сўраган.

"Еврохантер" компанияси атрофидаги муаммо Қирғизистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Қирғизларнинг асосий борадиган жойи бўлмиш Россия санкцияларга учраганидан кейин ва у ерда миграция талаблари кучайтирилгандан сўнг, кўплаб меҳнат муҳожирлари Қирғизистонга қайтмоқда.Бунинг оқибатида Европада вақтинчалик иш билан таъминлашни ваъда қилаётган хусусий агентликлар рекламаси болалаб кетди.

Ҳозирда Қирғизистонда 160 дан ортиқ компания иш топиш ва фуқароларни хорижга юбориш учун лицензияга эга. Талабга қараб, улар фуқароларни дунёнинг 26 мамлакатига ишга юбормоқда.

XS
SM
MD
LG