Қирғизистонда кислород баллони портлаши оқибатида аёл вафот этди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Жалолобод шаҳрида қонунга хилоф равишда савдо шохобчаси ўрнатилгани, у ерда кислород баллони портлаши оқибатида аёл вафот этгани бўйича уч кишини қўлга олди.
Жалолобод ҳокимияти ҳузуридаги Истеъмол бозори ва хизматлар департаменти раҳбарияти ва айрим ходимлари рухсатномасиз муниципал ерларни ажратиб берган. Мана шундай ҳудудда ўрнатилган газланган сув савдоси шаҳобчасида 13 июль куни кислород балони портлаган. Оқибатда сотувчи аёл вафот этган ва бир неча киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ерни ноқонуний ажратган амалдорлар ва савдо шаҳобчасининг эгаси ҳибсга олинди.
Воқеадан сўнг президентнинг минтақадаги ваколатли вакили Тилек Текебаев умумий овқатланиш шохобчалари ва газ, шунингдек, кислород баллонлари ишлатиладиган жойларни қайта текширишни буюрди.
Ерни ноқонуний ажратган амалдорлар ва савдо шаҳобчасининг эгаси ҳибсга олинди.