Москвада полиция икки қизни зўрлаганликда гумонланган икки қирғизистонлик фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Москва Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистонликлар "бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш" моддаси билан очилган жиноят иши доирасида ҳибсга олинган.
Воқеа 9 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган бу икки киши Москванинг Тинчлик проспектидаги квартирада ночор аҳволда бўлган икки нотаниш қизни зўрлаган. Айбланувчилардан бири жиноий хатти-ҳаракатларни мобил телефонга ёзиб олган.
Бундан ташқари, тергов давомида иккала гумонланувчи миграция қонунчилиги ҳилоф равишда Россияда яшаб келаётгани аниқланган.
2024 йил январь ойида Қирғизистоннинг прокуратураси Россия қамоқхоналарида 1167 қирғизистонлик жазо ўтаётганини маълум қилган эди. Ҳозирда Россияда Қирғизистоннинг 400 мингдан ошиқ фуқароси истиқомат қилади. Аввалроқ бу сон 1 миллионга яқин эди.