Тошкентда Ҳиндистон фуқароси ўз жонига қасд қилди. Унинг жасади 12 июль куни Яккасарой туманида фирма ҳаммомхонасида топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 1963 йилда туғилган ҳиндистонлик эркак синов тариқасида хусусий фирмада ишлаб келган. Вафотидан олдин у ўзи томонидан инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Тилхатда у моддий қийинчиликка тушиб қолганлигини, ўз жонига ўзи қасд қилганлигини, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини ва фақатгина унинг танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилиб, ёзиб қолдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
У ўлимидан аввал танасини Ҳиндистонга жўнатилишини илтимос қилиб, тилхат ёзиб қолдирган.