Чимкент шаҳрининг собиқ ҳокими Мурат Айтеновнинг укаси Марат Айтеновнинг собиқ хотини ва фарзандларини уйидан ҳайдагани видеоси тарқалгач Остона суди уни беш суткага қамоққа олишга қарор қилди.
Суд матбуот хизмати хабарига кўра, Марат Айтенов собиқ рафиқасини ҳақоратлаб, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситган. У, шунингдек, бошқа одамларнинг тинчлигини бузган.
Суд Марат Айтеновни "оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликда" айбдор деб топди. Айтенов судда ўз айбига иқрор бўлмаган.
Марат Айтенов "Самрук-Казин" жамғармаси ва "Остона" халқаро молия марказида раҳбарлик лавозимларда ишлаган.
Маратнинг акаси Мурат Айтенов кўп йиллар Қозоғистон президенти ишлари бошқармасида ишлаган, 2020 йилдан 2023 йилгача Чимкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган.
Суд Марат Айтеновни "оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликда" айбдор деб топди. Айтенов судда ўз айбига иқрор бўлмаган.