Ссылки доступа

Валдайдаги Путиннинг қароргоҳи яқинида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатилди


Astra ўз манбаларига таяниб, ушбу қароргоҳдан тахминан уч километр узоқликда яна иккита ҲҲМ объекти борлигини ёзади.

Россия президенти Владимир Путиннинг Валдайдаги қароргоҳидан 3,7 километр узоқликда жойлашган Рябиновий оролида "Панцир-С1" ҳаво ҳужумидан мудофаа(ҲҲМ) тизими ўрнатилди. Google сунъий йўлдош суратларида кўриниб турган зенит комплексига эътиборни Озодлик радиоси қаратди.

ҲҲМ тизими минорага ўрнатилган, худди шундай ҳолат аввалроқ Москва вилоятида ҳам кузатилган. Журналистлар, шунингдек, Planet.com хизматидаги ўтган ойлардаги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб чиқиб, ушбу ҲҲМ позицияси 2024 йил март ойида қурилган деган хулосага келишди.

Astra ўз манбаларига таяниб, ушбу қароргоҳдан тахминан уч километр узоқликда яна иккита ҲҲМ объекти борлигини ёзади.

2023 йил январь ойида агентлик "Панцир-С1" мажмуаси Новгород вилоятининг Яшерово қишлоғида, Путиннинг Валдай қароргоҳидан олти километр узоқликда ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди.

"Панцир-С1" ҲҲМ тизимини Путиннинг Ново-Огаревдаги қароргоҳидан ўн километр узоқликда сунъий йўлдош суратларида "Сирена" нашри аввалроқ қайд этганди. Кадрлар 2023 йил январь ойи бошида олинган. Россия Мудофаа вазирлигига тегишли Остафево аэродромидан тахминан икки километр узоқликда, шунингдек, Краснодар ўлкасидаги Красная Поляна яқинидаги Путиннинг тахминий қароргоҳи яқинида яна бир нечта ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари аниқланди. Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги биносининг томига "Панцир-С1" ўрнатилгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG