Тожикистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 2300 дан ортиқ ажрашишлар қайд этилган, бу жиддий хавотир уйғотади. Бундай маълумотларни Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси ахборот бўлими раҳбари Сабоҳат Рустам расмий "Садои Мардум" нашрига берган интервьюсида келтирган.
Унинг айтишиа, бу кўрсаткич 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 618 тага камайган бўлса-да, "муаммо ҳамон долзарблигича қолмоқда ва эътиборни талаб қилади."
Тожикистонда оилаларнинг бузилишига асосий сабаб маиший зўравонлик, камбағаллик, учинчи шахсларнинг аралашуви ва хиёнат эканлигини таъкидлади. Мақола муаллифларининг таъкидлашича, ажралишларнинг яна бир сабаби эрта никоҳлардир.
Сўнгги йилларда оилани қўллаб-қувватлаш бўйича бир нечта дастурлар ва концепциялар қабул қилинган бўлса-да, мамлакатда ажралишлар статистикаси ҳамон юқорилигича қолмоқда.
2023 йилда Тожикистонда 10 мингдан ортиқ ажрим қайд этилган, 11 мингга яқин бола нотўлиқ оилаларда тарбияланмоқда.
Сўнгги йилларда оилани қўллаб-қувватлаш бўйича бир нечта дастурлар ва концепциялар қабул қилинган бўлса-да, мамлакатда ажралишлар статистикаси ҳамон юқорилигича қолмоқда.