Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида ўтказилган рейдларда экстремистик фаолиятда гумонланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда 12 июль куни Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Июль ойида Остонада, Чимкентда, шунингдек, Атирау ва Жамбил вилоятларида "диний радикаллар фаолиятига чек қўйиш" бўйича МХҚ, прокуратура ва полициянинг қўшма тадбирлари ўтказилган.
"Террористик фаолиятда, терроризмни тарғиб қилишда, экстремистик фаолиятни ташкил этишда ва шу мақсадда шахсларни ёллашда гумон қилинган тўрт нафар Қозоғистон фуқароси ва бир нафар чет эл фуқароси ҳибсга олинди. Уларнинг яшаш жойларида кўплаб диний-экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар топилган," - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, гумонланувчилардан бири илгари хорижий давлат ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва бунинг учун Қозоғистонда судланган.
Яна икки нафар шахсга нисбатан оғир наркотик моддаларни мунтазам истеъмол қилиши ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.
Рейдлар давомида экстремистик фаолиятни ташкил этишда гумонланган тўрт нафар Қозоғистон фуқароси ва бир нафар чет эл фуқароси ҳибсга олинди.