Бишкекда 25 ёшли Айтурган Маматқулованинг ўлими қайта тергов қилинмоқда. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, бу ишни омбудсман ҳам шахсий назоратга олган.
Аёлнинг эри у дори ичиб ўз жонига суиқасд қилган демоқда. Бироқ, марҳуманинг яқинлари Маматқулова эридан олган калтаклар оқибатида вафот этганини иддао қилмоқда. Уларнинг айтишича, қизнинг жасадини дафн этиш учун уйга олиб келишганда, унинг танасида кўплаб кўкаришларни кўришган. Ўша пайтда улар қиз ўз жонига қасд қилишга уринган деган версияга ишонмай қўйишган.
Ааёлнинг ўлими бўйича дастлабки текширувни Ленинград тумани ИИБ ўтказган.ИИБ ходимларининг айтишича, жойидаги ташқи кўрик вақтида қизнинг танасида ҳеч қандай ташқи жароҳатлар аниқланмаган ва барча зарур экспертизалар тайинланган. Дастлабки экспертиза "Полидор" дориси билан заҳарланиш, ўз жонига қасд қилиш. Ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги" дея ҳулоса берган. Шундан сўнг, ҳолатни янада аниқлаштириш учун иш Октябрь тумани ИИБга топширилди.
Ойтурган Маматқулова 2023 йил июль ойида турмушга чиққан. Унинг қариндошлари "Озодлик"ка айтишича, қиз деярли дарҳол оилавий зўравонликка учрай бошлаган.
Журналистлар Ойтурғаннинг эри билан боғлана олмади, унинг отаси эса суд-тиббиёт экспертизаси натижалари эълон қилинмагунча изоҳ беришдан бош тортди.
Бундан ташқари, бу ишни омбудсман ҳам шахсий назоратга олган.