Ссылки доступа

Тожикистондаги зилзила таъсири Сурхондарё вилоятида сезилди


Жорий йилнинг 8 июль куни Тошкент вақти билан соат 18:04 да Тожикистонда содир бўлган 4 магнитудали зилзила таъсири Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида ҳам сезилган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-ғарбий йўналиш бўйича Тошкент шаҳридан 393 километр узоқликда бўлган.

Ер силкиниши кучи Сурхондарёнинг Шўрчи туманида 2-3 балл, Узун, Қумқўрғон ва Олтинсой туманларида эса 2 баллга тенг бўлган.

XS
SM
MD
LG