Ссылки доступа

Минерал ўғитлар нархи ошиши бўйича "Максам-Чирчиқ"қа иш қўзғатилди


Maxam-Chirchiq АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этилмагани оқибатида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Оқибатда минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган. Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Maxam-Chirchiq'га нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

«Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади», — дейилади хабарда.

Корхонада 40 дан ортиқ, хусусан, карбамид, аммиакли селитра, аммоний сульфат, КАС, суюқ техник аммиак, сувли техник аммиак, концентрланган нитрат кислотаси, концентрланмаган нитрат кислотаси, катализаторлар, суюқ ва газсимон икки оксидли углерод маҳсулотларини ишлаб чиқарилади.

XS
SM
MD
LG