Қирғизистон парламентига уддатидан олдин сайловда яна икки депутат сайланди.
МСКнинг маълум қилишича, Свердловск бир мандатли сайлов округидан Жўқорғу Кенешга Жумабек Салимбеков депутат этиб сайланган. Сайловда қатнашган сайловчиларнинг 10623 нафари (64,68%) унга овоз берди.
Иссиқкўл сайлов округи бўйича Ойжиғит Тиналиев депутатликка сайланган. У сайловчиларнинг 3498 (16,04%) овозини қўлга киритган.
МСК ҳам икки округ бўйича сайловни ўтказилган деб топди.
30 июнь куни бир мандатли Новқат округида ҳам сайловлар бўлиб ўтган. Бироқ МСК ушбу сайлов натижаларини ҳозирча эълон қилмаган. Номзодларнинг талаби билан ушбу округдаги бешта сайлов участкасида овозларни қайта санаб чиқилмоқда.
Иссиқкўл ва Новқат сайлов округларидаги аввалги депутатлар ўз ихтиёри билан мандатларини топширган эди. Бишкекдаги Свердловск округидан аввал сайланган Шайлойбек Атазовнинг депутатлик ваколатлари Қирғизистон Олий суди қарорига асосан муддатидан олдин тўхтатилган.
Иссиқкўл ва Новқат сайлов округларидан аввал сайланган депутатлар ўз ихтиёри билан мандатларини топширган эди.