Ссылки доступа

Асли тожикистонлик Россия терма жамоаси мураббийи августгача қамоқда қолади


У террорчиликни қўллашда гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Москванинг Шербинский туман суди терговнинг илтимосномасини қаноатлантирди ва эркин кураш бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Алишер Исматзодни терроризмга кўмаклашиш иши бўйича ҳибсга олди.

РИА Новости хабарига кўра, у 28 августга қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Исматзода террорчиликка кўмаклашишда гумон қилинмоқда. Ушбу модда бўйича у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тергов материалларига кўра, Исматзода террорчилик фаолияти учун қамалган ёки шу каби жиноятларда гумон қилинаётган шахсларга маблағ ўтказган. Гап, жумладан, 1 минг, 9 минг ва 100 рубллик пул ўтказмалари ҳақида бормоқда. Судда Алишер Исматзоданинг ўзи тушунтирганидек, бу маблағлар спорт анжомларини келтириб берган оддий таксистга тўланган.

Алишер Исматзода 32 ёшда, Душанбеда туғилган. 2015 йилда Россия жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган, эркин кураш бўйича Россия спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича спорт устасига номзод. У эркин кураш бўйича Россия ёшлар терма жамоаси мураббийи ҳисобланади.

Алишер Исматзода шунингдек Москвадаги 1-сонли олимпия захиралари ўрта махсус билим юртида мураббий бўлиб ишлайди. Бунгача у Россия аёллар ўсмирлар терма жамоаси, шунингдек, Москва эркаклар ўсмирлар терма жамоасига мураббийлик қилган.

XS
SM
MD
LG