Ссылки доступа

Кореядан Ўзбекистонга Хитой ва Қозоғистон орқали ўтадиган биринчи поезд жўнаб кетди


Фото: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги
Фото: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

26 июнь куни Лянюнган портидаги Қозоғистон-Xитой логистика терминалида Корея — Xитой — Қозоғистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича синов режимида поезд ишга туширилди. Бу ҳақда 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 26-июнь куни Хитойнинг Лянюнган портида Жанубий Корея, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўл маъмуриятлари ташаббуси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри “Koрея – Xитой – Қозоғистон – Ўзбекистон” йўналишида биринчи контейнер блок поезди қатновининг йўлга қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, тадбирда тўртта давлатнинг темир йўл маъмурияти вакиллари иштирок этган.

"Мазкур йўналишда ташишларни давом эттириш икки давлат ўртасидаги юк ҳажмлар ошишига ва жорий геосиёсий вазиятда логистика занжирларининг узлуксизлигини таъминлашга ҳисса қўшади", дейилади Транспорт вазирлигининг хабарида.

Таъкидланишича, мазкур йўналишда доимий равишда контейнер поездлари қатнови амалга оширилиши режа қилинган.

XS
SM
MD
LG