Маълум қилинишича, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Уммонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштириши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Уммон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.
Аввалроқ Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпайгани, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани хабар қилинганди.