1 июлдан Тожикистонда бюджет ташкилотлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва талабалар стипендиялари 40 фоизга оширилди. 1 июндан суғурта, меҳнат ва ижтимоий пенсиялар ҳамда нафақалар ҳам 30 фоизга оширилиши кутилмоқда.
Шундай бўлишини президент Эмомали Раҳмон 2023 йил декабрь ойида мамлакат парламентига йўллаган мурожаатида айтиб ўтган эди.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 1 январидан "куч ишлатар" тизимлар ходимларининг маошлари 40 фоизга оширилган эди.
Президент 2024 йил 1 июлдан бошлаб Тожикистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 800 сомони бўлишини ҳам таъкидлаган эди. Бунгача БҲМ 600 сомонийни ташкил этар эди.
Тожикистонда маош ва пенсиялар минтақада ва дунёда энг пастлардан бўлиб, бу коррупция кенг тарқалишига ва малакали мутахассисларнинг четга чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 1 январидан "куч ишлатар" тизимлар ходимларининг маошлари 40 фоизга оширилган эди.