Маълум қилинишича, 5 фарзанднинг отаси бўлган шахс қонуний хотини бўла туриб, блогер ниқоби остида бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Хабарда воқеа қачон, қайси ҳудудда рўй берганига аниқлик киритилмаган.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 ёшли А.К. рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг мазкур моддасида 15 йилдан 20 озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан, боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинган. Ҳозирда агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.