Ссылки доступа

Қўқонда соғлом эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди


Фарғона вилоятида соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Эркак инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Маълумотларга кўра, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳридаги вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.Н. руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймаган, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришган ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишган. Шундан сўнг унга соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборилган.

Воқеа oмбудсманнинг Фарғона вилоятидаги ҳудудий вакили томонидан ўрганилди.

Натижада фуқаронинг розилигисиз уни тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга танбеҳ берилди.

XS
SM
MD
LG