Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Помпейдаги архитектура ёдгорлигига зарар етказгани учун Италияда қозоғистонлик фуқаро қўлга олинганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда ОАВ.
Қозоғистонлик сайёҳ Помпей археология боғидаги Цей уйининг қадимий деворига АЛИ ёзувини ўйиб ёзаётган вақтда ушланган. У энди жаримага тортилади.
Цейлар хонадони сўнгги Самнитлар давридан (милоддан аввалги II аср) сақланиб қолган ноёб турар жой намунасидир.
Қозоғистонлик сайёҳ Помпей археология боғидаги Цей уйининг қадимий деворига АЛИ ёзувини ўйиб ёзаётган вақтда ушланган.