Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, икки томон Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.