Ссылки доступа

Тошкентда бурқа кийган эркак қўлга олинди


Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 19 июнь куни жамоат жойида юзини таниб бўлмас даражада ёпиб юрган йигит ушланди.

“Чорсу” бозори олдида қора рўмол кийган, аёл кўринишидаги шахс ўз ҳаракати орқали шубҳа уйғотгани учун туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Сўнг шахсига аниқлик киритиш мақсадида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига олиб борилган.

“Газета.уз”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига таяниб ёзишича, текширув вақтида ушбу шахс Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи 22 ёшли Б.П. (эркак) экани аниқланган.

Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 195- (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 184−4-моддалари (Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш)га асосан хужжатлар расмийлаштирилди.

Шавкат Мирзиёев 2023 йил 31 октябрь куни Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича қонунни имзолаганди. Унга кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

XS
SM
MD
LG