Ссылки доступа

Қирғизистонда ID карталар бепул алмаштирилади


Жапаров иддао қилишича, эндиликда қирғиз паспорти "аввалгидек бемалол сотилмайди". 

Қирғизистонда ID карталар 1 июлдан 31 августгача бепул алмаштирилади. ID карталарни бепул алмаштириш акцияси бошланганлиги ҳақида президент Садир Жапаров ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

"Маълумки, ҳозирда паспорт, шахсий гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар ўзимизда, Қирғизистонда тайёрланмоқда. Қирғизистон паспортлари чет элликларга сотилаётгани ҳақида хабарлар урчиган эди. Афсуски, бундай миш-мишлар ҳақиқатга айланган ҳолатлар ҳам бўлган. Эҳтимол, бугунги кунда кўплаб чет элликлар қўлида Қирғизистон паспорти ва ID картаси бўлиши мумкин. Уларнинг амал қилиш муддати беш йилдан ўн йилгачадир. Албатта, муддат тугаганидан кейин уларнинг барчаси ўз кучини йўқотади”, — деди Жапаров.

Унинг айтишича, келажакда “сохта паспорт” ёки “сохта карта” деган нарсани ўзи бўлмайди. Қирғизистонда чиқарилаётган ушбу ҳужжатлари қалбакилаштириш имконсиз бўлади, чунки улар кўплаб яширин хавфсизлик элементларини ўз ичига олади.

Жапаров иддао қилишича, эндиликда қирғиз паспорти "аввалгидек бемалол сотилмайди".

У "Учқун" давлат корхонаси ва Рақамли ривожланиш вазирлигига акцияни муносиб ўтказишга тайёрланишни топширди.

Акция тугагандан сўнг ID карталарни алмаштириш эски нархда амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG