Аниқланишича, 34 ёшли ўзбекистонлик эркак 27 ёшли хотинини рашк қилиб, уни олтинчи қаватдаги ижарага олинган, икки хонали квартиранинг очиқ деразасидан ташқарига итариб юборган.
Воқеа гувоҳлари аёлни ерда ётганини кўриб, тез ёрдам чақиришган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, бироқ бир неча соатдан кейин шифохонада вафот этган.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан қотиллик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.