Россияда Қозоғистон фуқароси Андрей Хохлов полиция бўлимида "Слава Украине" (Украинага шон-шараф!) деб ҳайқиргани учун 13 суткага ҳибсга олинди.
Свердловск вилояти Ревдинский шаҳар судининг ушбу қарори ҳақида Медиазона нашри маълум қилмоқда.
Қарорда айтилишича, Хохлов 4 июнь куни кўчада сўкингани учун қўлга олинган. Полиция бўлинмасида у "Украинага шон-шараф!" дея бақиришни бошлаган.
Суд ушбу шиорни Россияда тақиқланган "Украина Миллий Ассамблеяси - Украина халқ мудофааси" ва "Ўнг сектор" ташкилотларининг саломлашиш атрибути деб топган.
Хохлов ўз айбига иқрор бўлганини ва маст ҳолатда бўлганини айтган.
“Слава Украïни!” (Украинага шон-шараф!) ва унга жавобан “Героям слава!” (Қаҳрамонларга шон-шараф!) шиорлари узоқ тарихга эга. Улар юз йилдан ортиқ вақт давомида — аввал Украина мустақиллиги учун курашчилар, кейин мустақил Украинада ватанпарвар фуқаролар томонидан ишлатиб келинган. Бугунги кунда бу сўзларни мамлакат чегараларидан ташқарида ҳам билишади.
2018 йилдан бу шиор Украина Қуролли Кучлари ва полициясининг расмий саломлашишига айланди. 2024 йилда Россия Адлия вазирлиги "Слава Украине" шиорини тақиқлаган.
“Слава Украïни!” (Украинага шон-шараф!) ва унга жавобан “Героям слава!” (Қаҳрамонларга шон-шараф!) шиорлари узоқ тарихга эга. Улар юз йилдан ортиқ вақт давомида — аввал Украина мустақиллиги учун курашчилар, кейин мустақил Украинада ватанпарвар фуқаролар томонидан ишлатиб келинган.