Hyundai Rotem компаниясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида президент фармонига мувофиқ, Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси иштирокида “6 та тезюрар йўловчи электр поезди сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш режасининг натижасида “Ўзбекистон темир йўллари”, “Темирйўлэкспресс” ва Hyundai Rotem компанияси ўртасида электр поездларини етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Учрашув давомида Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компаниянинг электропоездлари “Жалолиддин Мангуберди” деб номланди ва Тошкент—Урганч—Хива йўналишида қатнаши бўйича келишиб олинди.
Учрашув якунида “Ўзбекистон темир йўллари”, “Темирйўлэкспресс” ва Hyundai Rotem компаниялари ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди.
Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, электропоезд «Жалолиддин Мангуберди» деб номланади. У ишга туширилгач, Тошкентдан Хивага 7 соатда бориш мумкин бўлиши кутилмоқда.