Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар самолётни силжитиш тезлиги бўйича Гиннес рекордини ўрнатди


Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес федерацияси жамоаси оғирлиги 13,5 тонна бўлган Silk Avia ATR 72−600 лайнерини 100 м масофага 46,7 сонияда тортиб бориб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақдаги маълумот Guinness World Records сайтида эълон қилинди.

Қайд қилинишича, спортчилар жамоаси оғирлиги 13,5 тонна бўлган ATR-72 русумидаги самолётни 100 метр масофага 46,7 сонияда тортиб борган. Рекорд 2024 йил 15 май куни Тошкент халқаро аэропортида ўрнатилган.

Тадбирда Гиннесс рекордлар китоби комиссари Мбали Масечаба Нкоси иштирок этган.

Таъкидланишича, рекорд биринчи уринишдаёқ ўрнатилган. Guinness World Records`га кириш шарти уни 60 сония ичида улгуриш талаби эди. Дастлабки машғулотлар давомида спортчилар турли натижаларни кўрсатган, бироқ 15 май куни кўрсатилган 46,7 сония энг яхшиси бўлган.

XS
SM
MD
LG