Ссылки доступа

"Казатомпром" Туркистон вилоятида уран қазиб олишни бошлайди


Инкай кони Туркистон вилоятининг Сузоқ туманида жойлашган, коннинг 3-участкасидаги уран заҳиралари 83,1 минг тонна деб баҳоланмоқда. 

"Казатомпром" ширкати Туркистон вилоятида жойлашган Инкай конининг 3-участкасида уран қазиб олишни бошлайди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги билан "стратегик аҳамиятга эга" янги шартнома тузилганини ширкат матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Инкай кони Туркистон вилоятининг Сузоқ туманида жойлашган, коннинг 3-участкасидаги уран заҳиралари 83,1 минг тонна деб баҳоланмоқда.

“Кейинги тўрт йиллик тажриба ишлаб чиқаришда 701 тонна уран қазиб олиш режалаштирилган”, — дейилади компания баёнотида.

Компания умумий уран заҳиралари 83 минг тоннадан ортиқ бўлган Инкай конининг янги участкасини ўзлаштиришни бошлаш режаларини ўтган йили эълон қилган эди.

Компаниянинг расмий веб-сайтида айтилишича, "Казатомпром" ширкати 14 та уран қазиб олувчи корхоналарга бирлаштирилган 26 та конни ўзлаштирмоқда. Бу конларнинг барчачи Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

Шу йилнинг январь ойида уран нархи 15 йилдаги энг юқори даражага етди. Нархлар, дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи бўлмиш "Казатомпром" ширкати келаси икки йил давомида ишлаб чиқариш мақсадларини тўлиқ рўёбга чиқара олмаслиги ҳақидаги хабардан кейин ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG