Ссылки доступа

Қирғизистонда электроскутер  ва самокатларда ҳаракатланиш тартибга солинмоқда


Сўнгги икки йил ичида Бишкек кўчаларида скутерлар ва электросамокатлар кўпайиб кетган бироқ улардан фойдаланиш қоидалар билан тартибга солинмаган эди.

Қирғизистонда электросамокат, гироскутер, сегвейлар, моноғилдираклар ва шу каби транспорт воситаларида ҳаракатланиш тартибга келтирилмоқда.

Президент Садир Жапаров “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунга ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, Йўл ҳаракати қоидаларига «Индивидуал ҳаракатланиш воситалари (ИҲВ)», «скутер» сўзлари қўшилмоқда.

«Индивидуал ҳаракатланиш воситалари» (ИҲВ) — двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси.

14 ёшдан кичик шахслар (ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно), спиртли ичимлик ичган, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида бўлган, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бўлганлар «Индивидул ҳаракатланиш воситалари» бошқариши тақиқланади.

Шунингдек, бир нечта ИҲВларни шатакка олиш, рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш, йўловчи билан бошқариш, уни ишлатаётганда телефондан фойдаланиш мумкин эмас.

ИҲВ фара ёки фонар, тормоз, товуш ишораси, шунингдек олд томонида оқ рангли, ён томонида қизил ёки апелсин рангли, орқа томонида қизил рангли нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

«ИҲВ» бошқарадиган шахслар ҳаракат вақтида тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши мумкин. Қолаверса, йўлларнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши ҳам чекланмаган. ИҲВ ҳайдовчилари ўз транспортини турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларига йўл бериб, қатъий равишда бошқа транспорт воситаларини ҳаракат йўналиши бўйича бошқариши керак.

Сўнгги икки йил ичида Бишкек кўчаларида скутерлар кўпайиб кетган бироқ улардан фойдаланиш қоидалар билан тартибга солинмаган эди.

XS
SM
MD
LG