Ссылки доступа

АҚШ элчихонаси виза бўйича янги тизимни ишга туширди


Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонаси 2024 йилнинг 10 июнь санасидан эътиборан, янги ва мукаммаллаштирилган виза суҳбатини белгилаш тизимини ишга туширишини эълон қилди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълумот берилган.

Янги хизмат орқали виза мурожаатчилари виза бўйича маълумотга эга бўлиши, маъмурий тўловни амалга ошириши, суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Ариза берувчилар энди барча талаб қилинадиган виза тўловларини суҳбатга ёзилишдан олдин тўлайди. У Tenge Bank`нинг барча филиалларида нақд пул орқали ёки веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали амалга оширилади. Тўлов АҚШ элчихонасида қабул қилинмайди.

Янги суҳбат тизими учун ais.usvisa-info.com сайти 10 июндан бошлаб, барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун эса 2 июль ва ундан кейинги саналарда фаолият юрита бошлайди.

«Тизим орқали суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини консуллик бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG