Ссылки доступа

Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автомобиль ёниб кетди


Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lada Largus автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 8 июнь куни Атирау вилоятининг Макат тумани ҳудудидан ўтувчи “Атирау-Актобе” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида содир бўлган.

Россия-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада ёнғин содир бўлган. Соат 12:50да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Автомобиль ичида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жарохат олмаган, қолган 2 та йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят шифохонасига ётқизилган. Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Ушбу ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

XS
SM
MD
LG