Ссылки доступа

Афғонистон Қўштепа каналидан 500 миллион доллар даромад олишни мўлжалламоқда


Қўштепа каналининг ишга туширилиши Афғонистонга ҳар йили ўртача 500 миллион доллар даромад келтиради. Бу ҳақда сув ресурсларини бошқариш бўйича афғон эксперти Нажибулла Садид маълум қилди.

«Қўштепа ва унинг барча ёрдамчи каналлари қазилгач, Афғонистоннинг йиллик даромади 470-550 миллион доллар бўлиши мумкин», деди Садид.

Қайд қилинишича, ушбу канал қурилиши тугалланиши билан Афғонистон буғдой етиштириш бўйича ўзини-ўзи таъминлашга эришади, мамлакат иқтисодиётида эса сезиларли ютуқларга эришилади.

Зиддиятли канал қурилишининг биринчи босқичи якунланган, канал тўлиқ қуриб битказилганида Афғонистон Амударёдан 15 фоизгача сув олиши, бу эса Ўзбекистон ва Туркманистон учун жиддий муаммо яратиши айтилади. Ўтган йил декабрида экологлар Қўштепа каналида йирик авария юз берганини айтишган, аммо Толибон буни рад этиб чиққанди.

Қўштепа канали 2022 йил март ойидан буён қурилмоқда. Канал Балх вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош Калдар туманидан бошланиб, Жаузжон вилояти орқали Фарёб вилоятининг Андхой туманига ўтади. Унинг узунлиги 285 км, кенглиги 100 м бўлади.

XS
SM
MD
LG