42-ёшли, муқаддам судланмаган блогер Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» ва «г» бандлари (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат), 165-моддаси 2-қисмининг «б» банди (Кўп миқдорда товламачилик) ва 167-моддаси 2-қисмининг «б» ва «г» бандлари (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбдор деб топилди.
Шу билан бирга, суд Мурод Махсудовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари (Анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бўйича айбсиз деб топди ва реабилитация қилди.
«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, суд ёпиқ эшиклар ортида ўтган.