Ссылки доступа

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш учун хорижий блогерларни таклиф қилади


Ўзбекистон туризмни ривожлантириш учун мамлакатга машҳур хорижий блогерларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев 10 миллиондан ортиқ аудиторияга эга 50 нафар хорижлик блогерни мамлакатга таклиф қилган ва улар учун инфо-турлар уюштиришни топширган.

Бундан ташқари, 1 октябрга қадар контент яратувчилар ўртасида Ўзбекистондаги миллий туризм бренди ҳақида танлов ўтказилади. Жорий йилда бу борадаги тадбирларга 5 миллион доллар ажратилади.

Шу жумладан Мирзиёев вазирлик ва тегишли идораларга туристларга қулайлик яратиш мақсадида электрон виза тизимини такомиллаштириш, мобиль иловаларни ишга тушириш бўйича топшириқ берди.

Жорий йилда Ўзбекистон 11 миллион хорижий сайёҳни қабул қилиб, улардан келадиган даромадни 2,5 миллиард долларга етказишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG