Ссылки доступа

Украинага босқин қатнашчиларини ярим йўлда тушириб кетган қирғизистонлик таксичи ишдан бўшатилди


Маст ҳарбийлар Украинага қарши урушнинг (СВО) иштирокчиси бўлгани учун Тергов қўмитаси нафрат, адоват қўзғатиш ва инсон қадр-қимматини камситиш моддалари бўйича жиноий иш очди.

Москвада уч ҳарбийни ярим йўлда машинасидан тушириб кетган қирғизистонлик таксичи ишдан ҳайдалди. Ҳарбийлар Украинага қарши урушнинг (СВО) иштирокчиси бўлгани учун Россия Тергов қўмитаси нафрат, адоват қўзғатиш ва инсон қадр-қимматини камситиш моддалари бўйича жиноий иш очди.

Ҳарбийларнинг иддаоси бўйича, ҳайдовчи улар Крокус Сити Холлдаги террактни муҳокама қилаётганини эшитгани учун машинасидан тушириб юборган.

Ҳайдовчи, қирғизистонлик Аипбек Латиповнинг айтишича, маст йўловчилар унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган. Улар шунингдек ярим йўлда тўлов усулини ўзгартирган: карта орқали тўлашдан бош тортиб, 100 километр узоқликдаги манзилга етиб борганда нақд тўлашини айтган. Шундан сўнг у пул тўланмаслигидан қўрқиб, узоққа боришдан бош тортган ва йўловчилар бошқа такси чақиришлари учун машинани Москва ҳалқа йўлидаги махсус чўнтакда тўхтатган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, кўплаб такси ҳайдовчилари худди шундай хавфсизлик чораларини қўллашади. Саёҳат охирида пул тўламайдиган (баъзида эса машинасини ҳам олиб қўйиб ҳайдаб кетадиган) мастлар гуруҳи билан узоқ масофага бориш таксчилиар учун хавфлидир, бундай ҳолатлар Россияда кўп учрайди. Карта орқали тўлаш бундай ҳолатларда ҳеч бўлмаганда муайян ҳимояни кафолатидир.

Таксичининг таъкидлашича, ҳарбийлар уни энг яқин ўрмонга олиб боришга ҳаракат қилишган, у ёрдам чақира бошлаб йўлга югуриб чиққан, аммо бошқа такси ҳайдовчилари ёрдам бермагунча ҳеч ким тўхтамаган. Аипбек полицияга ҳам қўнғироқ қилган, аммо охир-оқибат у нарядни келишидан бош тортган.

Латипов ишлаган автотураргоҳ эгаси воқеадан кейин у билан меҳнат шартномасини бекор қилган.

Крокус Сити Холлга ҳужум ортидан Россияда ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайган.

XS
SM
MD
LG