Ссылки доступа

Қозоғистондаги тошқинлардан энг катта зарар кўрган шаҳарча аҳолиси ҳукумат таклифига ахийри рози бўлди


2000 дан ортиқ фуқаро уй-жойларини тиклаш учун бериладиган товон пулига рози бўлиб шартнома имзолади. 

Қозоғистондаги тошқинлардан энг катта зарар кўрган шаҳарча бўлмиш Кулсари аҳолиси охири ҳукумат таклифига рози бўлди.

2000 дан ортиқ фуқаро уй-жойларини тиклаш учун бериладиган товон пулига рози бўлиб шартнома имзолади.

“Жами 2087 киши компенсация шартномасини имзолади, 1582 нафар фуқарога пул аллақачон тўланди”, — дейилади Атирау вилояти оператив штабининг баёнотида.

Компенсация миқдори борасида кулсариликлар ва ҳукумат ўртасида келишмовчилик мавжуд эди. Шаҳарча аҳолиси нобуд бўлган уй-жой учун товон пули миқдори ва тўлов шартларидан норози бўлиб май ойида қатор намойишлар уюштирди.

Ҳокимият компенсация миқдорини квадрат метр учун 200–240 минг тенге оралиғида белгилаган. Маҳаллий аҳоли бу миқдор 400 минг тенгегача оширилишини сўраган. Шунингдек, аҳоли ушбу маблағ қурилиш компанияларига эмас, одамларнинг ўзига берилишини талаб қилган.

Оператив штабининг баёнотидан ҳулоса қилинса, аҳоли ахийри ҳукумат белгилаган компенсация миқдорига, яъни квадрат метр учун 240 минг тенгега рози бўлган.

Жами Қозоғистондаги тошқинлар оқибатида 9 мингдан ортиқ турар-жой бинолари ва ҳовлилар реставрацияталаб ҳолатга, 4300 дан ортиғи яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолган. Бир неча ўн минг уй ва дачаларга турли даражадаги зарар келтирилиган.

XS
SM
MD
LG