Олмаотада Гулмира Сатиболди устидан яна бир жиноий иш қўзғатилди. Нурсултан Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатиболдининг собиқ рафиқаси товламачилик, ўзбошимчалик ва одам ўғирлашда айбланмоқда. У билан бирга ҳайдовчиси ҳам судланмоқда.
Жиноят иши Гулмира Сатиболдининг собиқ куёви Абай Жунусовнинг аризасига биноан қўзғатилган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
2023 йилнинг май ойида Гулмира Сатибалди товламачилик ва ўзгалар мулкини ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Биринчи президентнинг бир вақтлар нуфузли жияни Қайрат Сатиболдининг собиқ рафиқаси Гулмира Сатиболди 2022 йилнинг 16 мартида ҳибсга олинган эди.
Аввалроқ унинг эри Қайрат Сатиболди ҳам жиноий йўл билан топилган даромадни легаллаштиришда айбланиб олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
У “Транспорт сервис маркази” компаниясининг 28 миллиард тенгедан ортиқ маблағини ўзлаштириш ҳамда «Қозоқтелеком» компаниясига 12 миллиард тенгедан ортиқ моддий зарар етказишда айбдор деб топилган.
Қайрат Сатиболди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси, 1981 йилда ЙТҲда вафот этган Сатиболди Назарбоевнинг ўғлидир.
2018 йилда Қозоғистоннинг Forbes журнали Қайрат Сатиболди мамлакатнинг 50 та энг бой бизнесменлари қаторига киритди. Нашр унинг бойлигини 163 миллион долларга баҳолаган.
Қозоғистонда январь ойидаги тартибсизликлардан сўнг Назарбоев оиласи аъзолари ва яқинлари ўз лавозимларидан айрилди.
Жиноят иши Гулмира Сатиболдининг собиқ куёви Абай Жунусовнинг аризасига биноан қўзғатилган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.