Ссылки доступа

Туркман авиаширкати 2 июндан Қозонга парвозларни тўхтатди


Бунга Украин дронларининг мунтазам ҳужумлари оқибатида Қозон аэропорти тез-тез ёпилиб туриши сабаб бўлган. 

"Туркманистон" авиаширкати 2 июндан Қозонга парвозларни тўхтатди.

Озодлик радиосининг манбалари айтишича, бунга Татаристон ҳудудидаги объектларга Украин дронларининг мунтазам ҳужумлари ва бунинг оқибатида Қозон аэропорти тез-тез ёпилиб туриши сабаб бўлган.

2023 йилда авиаширкат Москвага ҳам парвозларни тўхтатиб турган эди. Бунга ҳам сабаб дронларнинг ҳужуми деб Москва аэропортларининг ёпилиши бўлган.

Татаристон баҳорнинг ўзида камида беш марта дронлар ҳужумига учраган, сўнгги ҳужум 31 май куни содир бўлган.

Одатда Россияда аэропорт фаолияти дрон ҳужумлари пайтида тўхтатиб турилади.

Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Татаристон ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилаяпти.
Аввалроқ дронлар Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга ҳужум қилган эди. Ҳужум МИЗдаги 2023 йилдан бери Эрон деталларидан "Шахед" русумидаги дронлар ишлаб чиқарувчи заводга қаратилган.

XS
SM
MD
LG