Россия Давлат думаси раиси ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Парламент ассамблеяси раиси Вячеслав Володин амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига келди. Бу ҳақда Давлат Думаси сайтида маълум қилинди.
Олмаотада 3 июнь куни Володин раислигида КХШТ Парламент Ассамблеяси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари “қонунчиликни уйғунлаштириш ва коллектив хавфсизликка таҳдид ва хавфларга қарши курашиш чораларини” муҳокама қилади. Володиннинг шунингдек қатор икки томонлама учрашувлари режалаштирилган.
2022 йил февраль ойида Кремль Донецк ва Луганск халқ республикаларини "мустақиллигини" тан олганидан сўнг, Володин Москва қарорини қўллаб-қувватламаган пост-совет давлатларини “ҳамма учун яхши бўлишга уринмасликка" чақирган ва "бундай ёндашув яхшилик билан тугамаслигидан" огоҳлантирган.
Вячеслав Володин 2010 йилдан 2016 йилгача Россия президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган. 2016 йил сентябрь ойида у Давлат Думаси раиси лавозимига тайинланди ва 2021 йилда бу лавозимга қайта тайинланди.
Володинга қарши санкцияларни Украина, АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Австралия ва Канада киритган.
Олмаотада 3 июнь куни Володин раислигида КХШТ Парламент Ассамблеяси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.