Ўтган ҳафтада Оқсу ферроқотишма заводида (АЗФ) содир бўлган ёнғинда жабрланган 25 ёшли кран ҳайдовчиси 29 май куни Павлодардаги шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Павлодар вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Унга танасининг 80-85 фоизини ёниб кетган.
Иккинчи жабрланувчининг, 1985 йилда туғилган аёлнинг ўнг қўлининг куйиган, у амбулатор даволанишда.
Бахтсиз ҳодиса 24 май куни, шлакларни тўкиш ишлари олиб борилаётганда содир бўлган. Қайноқ металл билан тўла кран чўмичи сувга тушиб кетишининг оқибатида сачраган лава икки кран ҳайдовчиларга теккан.
Оқсу ферроқотишма заводи Оқсу шаҳарчасидаги асосий иш берувчи корхона ҳисобланади.Завод хром, кремний ва марганец қотишмаларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик корхоналардан биридир. Бундай бахтсиз воқеалар заводда тез-тез содир бўлиб туради.