Ссылки доступа

Бишкекдаги рейдларда 64 нафар ноқонуний мигрант ушланди


Бишкек шаҳрида милиция ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши навбатдаги рейд ўтказиб, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрган чет эл фуқароларини аниқлашган.

Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Ҳуқуқ-тартиботчиларга кўра, рейд чоғида милиция пойтахт ҳудудида ноқонуний яшаб, ишлаётган 64 нафар хорижликни ШИИБга олиб келган.

Уларга қарши Қирғизистон ҳудудида юриш ва ишлаш тартибини бузганлик бўйича жами 48 та баённома тузилган, тартиббузарларга умумий ҳисобда 264 минг сўмлик (3 минг АҚШ доллари атрофида) жарима солинган.

Қирғизистонда махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартиботчилар апрель ойидан буён Қирғизистонда ноқонуний яшаётган ёки ишлаётган хорижликларни аниқлаш бўйича фаол иш олиб боришмоқда. Бу каби тадбирлар май ойи ўрталарида Бишкекда чет эллик талабалар билан маҳаллий ёшлар ўртасида чиққан можаро ортидан янада кучайтирилган. ИИВнинг ана шундай рейдларидан бири натижаларига кўра, аниқланган тартиббузарлик туфайли етказиб бериш хизматида ишловчи 400 дан зиёд хорижлик талабанинг меҳнат фаолияти тўхтатилган.

Хорижликларга қарши давом этаётган рейд ва текширувлар манзарасида Қирғизистон ИИВ хорижликларга нисбатан мамлакатга кириш ва юриш тартибини бузганлик учун жарима миқдорини оширишни таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG