Ссылки доступа

Сурхондарёда икки минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди (видео)


Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси Сурхондарё вилоятида бундан 2 минг йил аввал мавжуд бўлган шаҳар қолдиқларини топди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси томонидан кўплаб қимматбаҳо ашёлар, жумладан, кулолчилик, қурол-яроғ, заргарлик буюмлари, ҳайкаллар, шаҳар миноралари қолдиқлари топилган.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар милоддан аввалги II — милодий III асрларга оид Қанғ, Кушон ва Юечжи (Массагетлар) даврига тегишли экани аниқланган, дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни пайтда археологлар тегишли жойда тадқиқот ишларини давом эттирмоқда.

XS
SM
MD
LG