Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 май куни содир бўлган.
Аниқланишича, 1998 йилда туғилган фуқаро Т. Ш. Кaмаз русумли юк автомашинасини маст ҳолда савдо дўкони олдига бошқариб келиб, 2000 йилда туғилган Ҳ.Р. ва у билан бирга бўлган У.О. лар билан ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда Ҳ.Р. Т.Ш.нинг юз қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг Т.Ш. жаҳл устида ўзи бошқарувидаги юк автомашинасига ўтириб, уни ҳайдаб, шу ерда турган Ҳ.Р.га тегишли Спарк русумли автомашинанинг орқасидан уриб юбориб, автомашина ва савдо дўконига моддий зарар етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув давом этмоқда.