Ссылки доступа

Москвада бир кунда тутилган 50 киши мажбуран армияга йўлланди


Россия пойтахти Москва шаҳрида полиция бир кун ичида армиядаги хизмати кечиктирилган элликдан зиёд чақирилувчини қўлга олган.

Телефонлари ва шахсий ашёлари олиб қўйилган бу кишилар аввал йиғув пунктига қамаб қўйилган, кейин эса тунда Москва вилоятидаги ҳарбий қисмга олиб чиқиб кетилди, дейилган “Медиазона” нашрининг журналистик суриштирувида.

Қўлга олинганларнинг яқинларига кўра, армиядан қонуний йўллар билан қолишга уринган чақирилувчиларни оммавий тутиб кетиш амалиёти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 24 май куни ўтказилган.

Яшаб турган уйида ёки кўчада қўлга олинганлар ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлар сифатида Угреш кўчасидаги йиғув пунктига олиб борилган. Оқшомга яқин у ерга ўнлаб оилалар боришган. Иддаога кўра, уларнинг қўлларида яқинларининг ҳарбий хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки армия хизмати кечиктирилиши ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлган, бироқ ҳарбий комиссариатнинг йиғув пункти раҳбарияти одамларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирган.

Тунда ҳарбий қисмга олиб чиқиб кетилган йигитлар билан уларнинг яқинлари ҳалигача алоқа ўрнатолган эмас. Улар бу борада маҳаллий прокуратура ва Тергов қўмитасига жамоавий аризалар билан мурожаат қилишган.

XS
SM
MD
LG