Мамлакат жами 36 давлат учун визани бекор қиляпти. Камбожа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш шулар жумласидан.
Эндиликда мазкур мамлакатлардан ташриф буюрувчи сайёҳлар қиролликда амалдаги 30 кун ўрнига 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади.
Шу билан, ҳукумат вакили Чай Вачароннинг сўзларига кўра, мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага етказилади.
Қайд этилишича, виза йиғимларидан тушадиган даромад қисқаради, бироқ, бу йўқотишлар туризм саноатидан тушадиган даромадларнинг ортиши билан қопланади.
Олий таълим мақсадида келган чет эллик талабалар ўқишни тугатгандан сўнг дарҳол мамлакатни тарк этишлари шарт эмас, балки бир йил давомида қолишлари мумкин эди.
Юқорида кўрсатилган чора-тадбирлар 1 июнь, шанба кунидан кучга киради.
Аввал Ўзбекистон фуқаролари Таиландга келиш вақтида (Visa on Arrival) 30 кунгача бўлишлари мумкин эди.