Ссылки доступа

Жиззахда автомобилнинг газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши вафот этди (видео)


Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида унинг ичидаги 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 28 май куни Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида содир бўлган.

Хабарда айтилишича, машина шу куни М-39 Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.

Оқибатда 63 ёшли машина ҳайдовчиси, шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тарқалган видеода камида икки нафар фуқаро вафот этганини кўриш мумкин.

XS
SM
MD
LG