Бишкекда 17 май куни бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан 10 нафар полициячи ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Баёнотда айтилишича, 13 ва 17 май кунлари Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар таҳлилига бағишланган ИИВ ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтган. Вазирлик ҳайъати ички хизмат текшируви натижалари билан танишиб чиққан ва 20 нафар полициячини интизомий жавобгарликка тортишга қарор қилган.
“Шулардан Бишкек шаҳрининг Свердловск тумани Ички ишлар бошқармасининг 10 нафар ходими, жумладан, бўлинма бошлиғи ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Бишкек шаҳар ИИБ ва Свердловск туман ИИБнинг 10 нафар ходими интизомий жавобгарликка тортилди”, дейилади вазирлик баёнотида.
18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган: 13 май кечаси бир гуруҳ қирғизлар кўчада кетаётган хорижлик талабалардан пул ва сигарет талаб қилган ва дўппослаган. Талабалар ўзининг ётоқхонасига қочишга муваффақ бўлган. Безорилар уларнинг кетидан хостелга кириб келган ва у ердаги талабаларга, жумладан хотин-қизларга нисбатан куч ишлатиб, пул ва ашёларини талон-тарож қила бошлаган. Хостелда яшовчи хорижлик талабалар йиғилиб ушбу ҳужумчиларни дўппослаган.
Мана шу муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган.
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган.
Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди
Покистон Қирғизистонда ўқиётган талабаларни ватанига олиб чиқиб кетишга киришган.
2023 йил охирига оид расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 80 мингдан зиёд хорижлик талаба ўқийди, бу мамлакатдаги барча талабаларнинг 35 фоизини ташкил этади. Хорижлик талабаларнинг 61 фоизи ҳиндистонликлар, 32 фоизи эса покистонликлардир.
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши (аксарияти, хорижлик талабалар) жабрланган. Оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан Қирғизистон ҳукумати вакили узр сўраб чиқди